tg-me.com/Abduqahhorov_Abduvahob/987
Last Update:
Студентлик ҳаётим — 7-қисм. Якун
Бу пулларни нима қилишни билмай, 10-15 кун ўйланиб юрдим. Ҳар куни хаёлга толиб, бир қарорга кела олмас эдим.
Бир куни кутилмаганда, акам Телеграм орқали хабар ёздилар:
“Ука, дадамларга машина совға қилсакмикин? Яхшироғидан. Пул бор. Машинани танласак, етмаганини бўлиб тўлашга оламиз. Нима дейсан?”
Нима ҳам дердим? Акамнинг бу гаплари менинг ҳам кўнглимдаги орзу эди.
“Албатта, ака. Зўр бўлади,” дедим.
“Ака, менда ҳам озроқ пул бор, қўшаман,” дедим.
Акам эса меҳрибонлик билан:
“Узинг студентсан, пулинг ўзингда турсин, керак бўлади. Машинани олиб, ҳаммамизнинг номимиздан топширамиз,” дедилар.
Мен эса қаттиқ туриб:
“Йўқ, ака. Менинг ҳам, кичик бўлса-да, ҳиссам қўшилишини хоҳлайман,” дедим.
Шу тариқа машина қидиришга тушдик. 3-4 кунлик изланишлар натижасида Hyundai Tucson номли кроссовер машинани совға қилишга қарор қилдик.
Машина қиммат бўлгани сабабли, пулимиз етмади. 50% тўлаб, қолганини бўлиб тўлашга олдик.
Энди менчалик хурсанд одам йўқ эди. Гарчи берган пулим машинанинг тўртта шинасига зўрға етса-да, ўз ҳиссамни қўшганимдан бахтли эдим.
Шу тариқа машинани олиб келдик ва дадамларга совға қилдик.
Дадамлар жуда хурсанд бўлдилар. Уларнинг кўзларида илк марта хурсандчилик ёшини кўрдим. Бу кўз ёшлар — фарзандларидан фахрланиш кўз ёшлари эди. Ҳа, бу кўз ёшлар — кўп йиллик меҳнат, машаққат ва орзуларнинг рўёбга чиққанини тасдиқловчи кўз ёшлари эди.
Дадамларга машина совға қилганимиздан сўнг, улар миниб юрган Кобалт эгасиз қолиб кетди. Энди унга янги хўжайин керак эди. Ва бу масъулиятли ишни мен ўз зиммамга олдим.
Шу тариқа мен ҳам кутилмаганда машиналик бўлиб қолдим. Бу — менинг ҳаётимдаги биринчи машинам эди.
Давоми йўқ!
👉1-қисм 👉2-қисм 👉3-қисм
👉4-қисм 👉5-қисм 👉6-қисм
👉7-қисм
👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
BY Abduvahob Abduqahhorov | Blogi📝
Warning: Undefined variable $i in /var/www/tg-me/post.php on line 283
Share with your friend now:
tg-me.com/Abduqahhorov_Abduvahob/987